Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий тажрибалар давом этмоқда

Илмий тажрибалар давом этмоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти “Дуккакли-дон экинлар селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехникаси” лабораторияси дала тажриба майдонларида хўраки нўхотнинг "Зумрад, Полвон, Маржон ҳамда Оқ-дон" навлари кузги муддатда илмий асосланган агротехник талаблар асосида экиб чиқилган эди. 2026-йил 20-феврал ҳолатига кўра ўтказилган фенологик кузатувлар натижасида уруғларнинг бир текис униб чиққанлиги кузатилди. Ниҳоллар физиологик жиҳатдан барқарор ривожланганлиги, ўсимликлар ҳолати қониқарли эканлиги ҳамда кўчатлар зичлиги белгиланган агротехник меъёрларга тўлиқ мос келиши аниқланди. Тажриба натижалари кузги экиш шароитида ушбу навларнинг дала муҳитига юқори даражада мослашувчанлиги, яхши унувчанлик қобилияти ва агробиологик барқарорлигини намоён этишини тасдиқлади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.