Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий-тажриба ишлари кўздан кечирилди

Илмий-тажриба ишлари кўздан кечирилди
Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий- тадқиқот институтининг Қарши туманида жойлашган 8 гектар тажриба майдонида қишлоқ хўжалик экинларининг турли янги нав ва намуналари устида тадқиқот ишлари олиб борилади. Сўнгги йилларда ушбу майдонда ўтказилаётган тажриба синов ишлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Масалан, сувни тежовчи технологияларнинг тежамкорлиги ҳудуддаги фермерларга илмий натижа сифатида намойиш қилиняпти. Ушбу экин майдонлари лазерли ер текисловчи техникаларда текисланаётгани суғоришда нафақат сувни тежаш, балки суғориш ишларида қулайлик ҳам келтирмоқда. Суғориш эса, бугунги кунда дискрет усулида амалга ошириляпти. Шу кунларда Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишар экан, илмий муассасанинг мазкур илмий тажриба майдонида экинларнинг янги нав ва намуналари устида ўтказилаётган тадқиқот ишларини ҳам кўздан кечирди. Тажриба майдонимизда 8000 га яқин нав ва намуналар устида тадқиқотлар ўтказяпмиз. Юмшоқ буғдойнинг илмий муассасада яратилган "Ҳисорак" нави ананавий ва яровизация усуллари асосида парвариш қилинмоқда. Анъанавий усулда экилганидан кўра яровизация усулида экилган далаларда майсалар яхши ривожланяпти. Бу келгусида ушбу навдан юқори авлодли ва сифатли уруғлик буғдой етиштириш имконини беради. Бундан ташқари, 500 га яқин узум кўчатлари экилди ва 450 метр дала атрофидаги ариқлар бетонлаштиришга тайёрланди, – маълумот берди илмий муассаса раҳбари Ойбек Аманов. Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов ушбу илмий муассасада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишар экан, бу илмий муассасада олиб борилаётган тадқиқотларнинг натижадорлиги мамлакатимизнинг жанубий минтақасида деҳқончилик маданиятини изчил юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. Олимларимиз минтақадаги ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини илмий асосда ўрганган ҳолда деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқачилар учун серҳосил экин навларини яратиш ҳамда янги инновасион агротехникаларни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этишни ўз зиммасидаги масъулият эканлигини ҳис қилиб ишлашлари зарур. Ана шунда биз давлатимиз раҳбарияти олдимизга қўйган вазифаларни бажара оламиз, – деди Шуҳрат Отажонов тажриба майдонидаги ўрганишлар якунида ўз мулоҳазаларини баён қилиб. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.