Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий-тадқиқотларнинг дастлабки натижалари таҳлил қилинди

Илмий-тадқиқотларнинг дастлабки натижалари таҳлил қилинди
Миллий марказда яқиндан жорий қилинган анъанага кўра, ҳафтанинг ҳар сешанба куни докторантлар куни деб эълон қилинган. Унда илмий-тадқиқот институтларининг докторантлари ўзлари олиб бораётган илмий тадқиқотларда олинаётган натижалар хусусида маълумот беради. Илмий мунозарада докторантларнинг тадқиқот жараёнидаги ютуқ ва камчиликлари Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг етук олимларидан ташкил топган экспертлари томонидан таҳлил қилиниб, ёш олимларга зарур тавсия ва таклифлар бериб борилади. Анъанага кўра, бугун Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтларининг докторантлари ўзларининг илмий изланишлари хусусида маълумот беришди. Экспертлар томонидан тақдиқиқотларни маромига етказиш, муваффақиятли ҳимоя қилинган илмий ишларни тижоратлаштириш юзасидан тавсиялар берилди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.