Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА МЕТОДОЛОГИК АНИҚЛИК, ХУЛОСАЛАРДА ДАЛИЛЛАР МУҲИМ

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА МЕТОДОЛОГИК АНИҚЛИК, ХУЛОСАЛАРДА ДАЛИЛЛАР МУҲИМ

Бугун Миллий марказда навбатдаги “Докторантлар куни” бўлиб ўтди. Тадбирда академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти докторантлари иштирок этди. Илк тақдимот  академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти 2-босқич таянч докторанти Шерзод Рўзматов томонидан амалга оширилди. У ўзининг “Наъматак (Роса канина Л.) агробиоценозидаги асосий зараркунандалар ва уларга қарши кураш тизимини ишлаб чиқиш” мавзусида олиб бораётган илмий ишидаги қўлга киритган натижаларини тақдим қилди.

Тадқиқотнинг мақсади наъматак агробиоценозида зарар этказадиган асосий ҳашаротларнинг морфо-биологик хусусиятлари, зарари ва тур таркиби, биоекологик хусусиятлари, тарқалиши ва келтириб чиқарадиган зарарини аниқлаш асосида уларга қарши курашишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқишдан иборат. Мавзу долзарб. Буни экспертлар ҳам эътироф этишди, бироқ тақдимотда келтирилган фактлар асосан чет эл адабиётларидан олингани танқид қилинди.Таҳлиллардаги ноаниқликлар аниқ ҳисоб китоблар асосида тузатилиши зарурлиги қайд этилди.

Шундан сўнг,семинар Дон ва дуккакли экинлар илмий-тақдиқот институти докторанти Айсулув Нуримбетованинг "Жўхорининг ўсиб ривожланишига экиш муддати ва минерал ўғитлар меъёрининг таъсирини ўрганиш” мавзусидаги тақдимоти билан давом этди. Унинг илмий ишида Қорақалпоғистон Республикасининг ўртача шўрланган ўтлоқи тупроқлар шароитида жўхори етиштиришнинг ресурс тежамкор агротехникасини ишлаб чиқиш мақсад қилинган. Тақдимот якунлангач, муҳокама жараёнида ушбу докторант ҳам илмий иш натижалари юзасидан экспертлар томонидан берилган саволларга таҳлилларга асосланган аниқ жавоб беришга қийналди. Шу боис экспертлар томонидан илмий иш натижаларини қайта таҳлил қилиш вазифаси топширилди. Семинар якунида ҳар бир тақдимот юзасидан индивидуал таҳлил ва таклифлар берилди. Илмий тадқиқотларда методологик, хулосаларда далиллар билан ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.