Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТДА ҲАМКОРЛИК

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТДА ҲАМКОРЛИК
2023-йил 28-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Юсупов ҳамда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори Ш.Азизов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Директор Ш.Азизов меҳмонларни институт фаолияти ва олимлар томонидан яратилган ишланмаларнинг янги намуналари билан таништирди. Томонлар тижоратлаштиришга тайёр ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва соҳа олдида турган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш давр талаби эканлиги, интеллектуал потенциални бирлаштириб қишлоқ хўжалигига инновацияларни кенг тадбиқ этиш кераклиги тўғрисида фикр билдиришди. Томонлар ўртасида янги қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқаришда синаш ва жорий этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.