Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий-тадқиқот масканларида ҳаёт қайнаши даркор

Илмий-тадқиқот масканларида ҳаёт қайнаши даркор
Мамлакатимизда қоракўлчилик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали наслчилик ишларини такомиллаштириш, сифатли қоракўл тери етиштириш, чўл-озуқабоп экинлар майдонларини кенгайтириш ва яйловлар ҳосилдорлигини ошириш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига амалга оширилаётган ташрифнинг илк манзили сифатида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг танлангани ҳам бежиз эмас. Вазир институт фаолияти билан танишар экан, биринчи навбатда институт бугунги кунда қандай ишларни амалга ошираётгани, тадқиқотлар кўлами, илмий салоҳият масаласи, Ўзбекистон шароитида айнан қоракўлчиликни ривожлантириш масалалари, унинг селексия масаласи қай даражада экани билан қизиқди. Мамлакатимизда кун сайин тадбиркорлик ва омилкорлик ривож топиб бормоқда. Аммо бу каби ютуқлар олимларнинг ишланма ва ихтироларига кенг йўл берилгани ортидан дея олмаймиз. Бу ҳам ҳақиқат. Лаборатория ва тажриба майдонларида яралаётган ғоялар ҳисобот қоғозларида қолиб кетмаслиги керак. Катта маблағ ва ишонч эвазига бажарилаётган юмуш алалоқибат деҳқон ва фермерга дастак бўлиши жоиз. Ихтиро ва ишланмалар амалиётга кўчиши шарт. Вазир И.Абдураҳмонов айни жиҳатларга эътибор қаратар экан, бугун институт раҳбарларида илмий-тадқиқот ва ўқув семинарларини ташкил этиш борасида етарлича ташаббус кўринмаётгани, қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, соҳадаги маҳаллий илмий-тадқиқот йўналишларига глобал ғояларни интеграциялаш учун миллий ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.