Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий-тадқиқот институтлари ходимлари ўртасида танлов ўтказилди

Илмий-тадқиқот институтлари ходимлари ўртасида танлов ўтказилди
2023-йил 25-октябр куни Тошкент давлат аграр университетида “Истиқбол умидлари” танловининг иккинчи куни ўтказилди. Танловнинг иккинчи кунидаги саралаш босқичида Вазирлик тизимидаги Илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган ёш ходимлардан иборат Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ нинг “Ёш пахтакорлар”, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИнинг “Истиқбол умидлари”, Ўсимликлар генетик ресурслари ИТИнинг “Генофонд”, Лалмикор деҳқончилик ИТИнинг “Лалмикор” ҳамда Қорақалпоғистон деҳқончилик ИТИнинг “Институт ёшлари” жамоалари ўзаро беллашдилар. Жамоалар 3 та шарт: “Тараққиёт овози”, “Блис” савол-жавоб ва “Муаммо ва ечим” доирасида мусобақалашди. Якунда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИнинг “Истиқбол умидлари” 3-ўринни, Ўсимликлар генетик ресурслари ИТИнинг “Генофонд” жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўринни Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ нинг “Ёш пахтакорлар” жамоаси қўлга киритди. Мусобақанинг 1-2-3-ўрин соҳибларига махсус дипломлар топширилган бўлса, фаол қатнашган қолган жамоалар ташаккурномалар билан тақдирланишди. WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.