Илмий-тадқиқот институтлари аграр тармоқда ўзининг ўрни ва иштирокига эга бўлиши зарур

Тараққиёт одимларига боқиб, буларнинг барчасини инсон қилгани ва унинг тафаккури ҳали бундан-да ақлни шоширувчи ихтиролар кашф қила олишига ишонасан киши. Дунё мамлакатлари буни илмий ҳамжамиятнинг соҳа ва тармоқлардаги иштироки билан изоҳлайди. Бизда ҳам шундай бўлиши жоиз.
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига қаратилган йиғилиш айни фикрлардан бошланди.
Йиғилишда, илмий-тақдиқот институтларининг бугун эришаётган ютуқларига маҳлиё бўлиб қолмасдан, янги марраларни кўзлаши лозимлиги, жумладан, кадрлар малакасини ошириш, бунда таълим муассасалари ўртасида интеграциялашувни йўлга қўйиш, трансформацияни амалга ошириш, замон талабига мос йўналишларни олиб кириш зарурлиги қайд этилди.
Асосий мақсад эса, қишлоқ хўжалиги тармоғининг барқарорлиги ва маҳсулдорлигини ошириш учун соҳадаги илмий-тадқиқотлар миллий дастурига мувофиқ ҳолда илмий-тадқиқот институтларининг натижага йўналтирилган бошқарув салоҳиятини оширишдир.
Зеро, ҳар қандай инновацион стартап, уруғчиликда кашфиёт, янги дурагай навлар яратишдан тортиб, органик маҳсулот етиштириш учун ғоялар бўлиши шарт.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм