Илмий салоҳият ва халқаро ҳамкорлик бўйича вазифалар белгиланди

Бугун Миллий марказ раҳбари раислигида Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда институтнинг илмий фаолияти, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий грантларни жалб этиш, мавжуд илмий ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда ижро интизоми масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, хорижий ҳамкорлик доирасида олиб келинган замонавий уруғларни қайта ишлаш, ускуналаридан самарали фойдаланиш, уларни тўлиқ ишга тушириш ва институтнинг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, халқаро лойиҳалар доирасида харид қилинган илмий ва ишлаб чиқариш ускуналаридан самарали фойдаланиш, мавжуд имкониятларни амалий натижага айлантириш зарурлиги таъкидланди.
Хорижий грантларни жалб этиш борасидаги ишлар ҳам танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Институтнинг мавжуд илмий салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, грант лойиҳаларини кўпайтириш, халқаро ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.
Йиғилишда илмий фаолият самарадорлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Докторантура битирувчиларининг илмий ишларини ўз вақтида ҳимоя қилиши, янги ва рақобатбардош навлар яратиш, илмий лойиҳаларни амалиётга йўналтириш ҳамда ҳудудий илмий-тажриба стансияларининг илмий салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Айрим йўналишларда илмий натижадорликнинг етарли даражада эмаслиги қайд этилиб, илмий даражали мутахассислар тайёрлаш, янги навлар яратиш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилиш якунида институт фаолиятини янада такомиллаштириш, илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва грант маблағларини фаол жалб этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе