Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий натижаларга танқидий баҳо берилди

Илмий натижаларга танқидий баҳо берилди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида навбатдаги "Докторантлар куни" доирасида семинар бўлиб ўтди. Дастлаб, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти 3-босқич таянч докторанти Дилноза Норбоева “Тритикале навларида қурғоқчиликка чидамлиликнинг физиологик-биокимёвий хусусиятлари” мавзусида тақдимот қилди. У тритикале навларининг қурғоқчилик шароитига мослашуви, уларнинг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари, ҳамда биологик турларини ўрганишга доир тажрибалари билан ўртоқлашди. Докторантнинг таъкидлашича, олиб борилаётган илмий ишнинг асосий мақсади — тритикале нав намуналарининг қурғоқчиликка чидамлилигини морфологик ва айрим физиологик омиллар асосида ўрганиш, чидамли ҳамда чидамсиз навларни аниқлашдан иборат. Тақдимотдан сўнг иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Шундан сўнг, Зоом платформаси орқали Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти 3-босқич таянч докторанти Исломжон Давлетов “Кузги буғдойнинг хорижий ва маҳаллий нав намуналаридан республикамизнинг шимолий минтақалари шароитига мос, совуққа чидамли янги навларни яратиш” мавзусида тақдимот қилди. У кузги буғдой навларининг совуққа чидамлилиги ва уларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш бўйича олиб бораётган илмий изланишлари натижалари билан ўртоқлашди. Тақдимот якунида устоз олимлар томонидан тақдим этилган натижалар таҳлил қилиниб, ёш тадқиқотчига илмий ишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тадқиқотни мукаммал олиб бориш юзасидан муҳим тавсиялар берилди. Тадбир якунида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи Ўлмасбой Собитов сўзга чиқиб, бугунги семинарда иштирок этган ҳар икки докторант диссертация ҳимояси арафасида турган бўлса-да, олиб борилаётган тадқиқотлар суст кечаётганини танқид қилди. Дарҳақиқат, докторант илмий мавзуни олган кундан бошлаб натижага эришиш учун устозлар кўмагига таянган ҳолда тинимсиз ҳаракат қилиши лозим. Чунки вақт тез ўтади. Якуний баҳо эса натижага қараб берилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.