Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий муассасалар агрокластерлар ва фермер хўжаликларига намуна бўла оляптими?

Илмий муассасалар агрокластерлар ва фермер хўжаликларига намуна бўла оляптими?
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда айнан шу савол кун тартибидаги энг долзарб масалага айланди. Миллий марказ раҳбари раислигида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 3-июндаги 341-сонли қарори ижроси доирасида илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тажриба стансияларининг ишлаб чиқариш фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Институтлар ва илмий-тажриба стансиялари директорлари ҳамда ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилиб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди. Муҳокамаларда бошоқли дон ҳосилдорлиги асосий мезонлардан бири сифатида кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда республикадаги илғор фермер хўжаликлари гектаридан 90–100 сентнер ва ундан ортиқ ҳосил олаётган бир пайтда, айрим илмий-тадқиқот институтлари ҳамда илмий-тажриба стансияларида ҳосилдорликнинг 45–50 сентнер атрофида қолаётгани кескин танқид қилинди. Қайд этилганидек, аграр соҳа ривожига илмий асос яратиши лозим бўлган илмий муассасалар нафақат илмий изланишлар олиб бориши, балки янги агротехнологияларни амалиётда намойиш этадиган, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари учун илғор тажриба мактабига айланиши зарур. Илм-фан ишлаб чиқаришдан ортда эмас, унинг олдида юриши кераклиги алоҳида таъкидланди. Миллий марказ раҳбари илмий муассасалар фаолиятига, энг аввало, амалий натижа асосида баҳо берилиши лозимлигини қайд этди. “Бугун фермер хўжаликлари 90–100 сентнер ҳосил олаётган бир пайтда, аграр соҳа ривожига илмий асос яратиши керак бўлган илмий муассасаларда 45–50 сентнер ҳосилдорлик қайд этилаётганини қандай изоҳлаш мумкин? Илмий муассаса фермер ортидан эмас, унинг олдида юриши, ўз даласидаги натижаси билан ишонч уйғотиши ва агрокластерлар ҳамда фермер хўжаликлари учу намуна бўлиши керак.” Ҳисоботларда келтирилган кўрсаткичлар амалдаги натижалар билан таққосланиб, айрим муассасаларда ер майдонларидан самарали фойдаланилмагани, агротехник тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилмагани, ишлаб чиқаришни ташкил этишда сусткашликка йўл қўйилгани ҳамда бунинг ҳосилдорликка салбий таъсири кескин танқид қилинди. Шу билан бирга, илмий муассасалар фаолиятида яширин иқтисодиётга, норасмий ҳисоб-китоблар ва молиявий интизом бузилишларига мутлақо йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, ҳар бир гектар ер, етиштирилган ҳар бир килограмм маҳсулот ва олинган ҳар бир сўм даромад тўлиқ, шаффоф ҳамда қонуний ҳисобга олиниши шартлиги таъкидланди. Йиғилиш якунида масъулларга мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.