ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДАГИ ЯНГИ ТАРТИБЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ш.Ражаббоев ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда илмий ходимлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар танловини ўтказиш, молиялаштириш, олий таълимдан кейинги таълим жараёнини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда иштирокчилар қайд этилган йўналишлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Шунингдек, ёш тадқиқотчилар фикр-мулоҳаза ва ғоялари билан ўртоқлашиб, ўзларини қийнаб келаётган айрим масалаларни баратараф этиш юзасидан мурожаат қилдилар.
Ўз навбатида Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ш.Ражаббоев билдирилган ҳар бир жўяли таклиф қайд этилаётгани ва соҳа илмининг тараққиётига хизмат қилувчи илмий лойиҳалар қўллаб-қувватланишини, бир сўз билан айтганда, илмий лойиҳаларни молиялаштиришда соддалаштирилган тартиблар жорий этилишини таъкидлади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе