Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий лойиҳалар ғолибларига сертификатлар топширилди

Илмий лойиҳалар ғолибларига сертификатлар топширилди
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тажриба стансиялари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқларидаги долзарб муаммоларга илмий ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган ташаббускор илмий лойиҳаларни молиялаштириш бўйича сертификатларни топшириш тадбири бўлиб ўтди. Мазкур танлов доирасида илғор илмий ишланмалар, инновацион технологияларни жорий этиш, ресурслардан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳалар саралаб олинди. Ҳар бир лойиҳа амалий аҳамияти, илмий янгилиги ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига татбиқ этиш имкониятлари асосида баҳоланди. Сертификатлар соҳибларига давлат томонидан ажратилган молиявий қўллаб-қувватлаш уларнинг илмий изланишларини янада кенгайтириш, замонавий ечимларни амалиётга жорий этиш ҳамда аграр тармоқ ривожига муносиб ҳисса қўшиш имконини беради. Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион ривожланишни жадаллаштиришга хизмат қилади. Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан келгусидаги устувор йўналишлар, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва инновацион лойиҳаларни самарали амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.