Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда “Узагростар холдинг” билан ҳамкорлик

Илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда “Узагростар холдинг” билан ҳамкорлик
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида аграр соҳа илмий-тадқиқот муассасалари ва “Узагростар холдинг” компанияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишни Республика агрохизматлар маркази директори Акмал Тўланов бошқарди. Унда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, илмий муассасаларда яратилаётган навлар, замонавий агротехнологиялар ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш, уларни тижоратлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миллий брендини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Илмий муассасалар вакиллари ўз тақдимотларида яратилган илмий ишланмалар, истиқболли навлар ва замонавий технологияларни намойиш этиб, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича таклифларини билдирди. Жумладан, боғдорчилик, кўчатчилик, сабзавотчилик ва полизчилик йўналишларида яратилган истиқболли навлар, замонавий етиштириш технологиялари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишланмалар тақдим этилди. Фундук кўчатларини етиштириш ва кўпайтириш, лимон пўстлоқларидан қўшимча қийматга эга маҳсулотлар тайёрлаш, экологик тоза маҳсулотлар етиштириш, маҳаллий помидор ва қовун навларини ишлаб чиқаришга жорий этиш каби йўналишлар бўйича амалий таклифлар илгари сурилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда мақсад фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолмасдан, илм-фан асосида юқори қўшимча қийматга эга, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар яратишдан иборат. Шу нуқтайи назардан, илмий муассасалар ва бизнес субектлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кучайтириш, тайёр илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш, тажриба майдонларини ташкил қилиш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва ташқи бозорларга йўналтириш муҳимлиги қайд этилди. Учрашув якунида маҳаллий нав ва технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миллий брендини шакллантириб, уни жаҳон бозорида муносиб намоён этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.