Илмга таяниш — томорқачилик имкониятларини ҳам кенгайтиради

Айни кунлар деҳқончиликда энг масъулиятли палла саналади. Боиси қуёш тафтида тобга келган тупроққа фурсатни бой бермасдан уруғ қадаш керак. Акс ҳолда осмоннинг авзойи бузилиса экин-тикин ишлари чўзилиши мумкин. Шу сабабдан деқон-у миришкорларимиз ҳар дақиқани ғанимат билиб тупроққа уруғ экмоқда. Маҳаллаларда ҳам экиш мавсуми қизғин тусга кирган. Чунки бугун юртдошларимиз томорқани шунчаки экин экиладиган ер эмас балки, хазиналар калити сифатида кашф қилган десак, муболаға бўлмайди. Томорқадан бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш эса томорқадан олинадиган дааромадни янада оширади.
Тўғри, бугун юртдошларимизда бу борада яхшигина тажриба тўпланган. Тажрибани илм билан уйғунлаштириш эса имкониятларни янада оширади. Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари ҳам айни мақсадда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида аҳоли хонадонларида сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотларни етиштириш буйича илмий-амалий ўқув-семинарида иштирок этди. Семенарда йил давомида томорқадан 2-3 марта ҳосил етиштириб, юқори даромад олиш буйича илмий асосланган тавсиялар берилди.
Янгиқўрғон тумани, “Булоқбоши” МФЙ, Зарчашма кўчасидаги 22 та хонадон эгаларига сабзавот, полиз ва картошка экинларининг институтда яратилган юқори авлодли уруғликлари, шундан картошканинг 2 та нави, сабзавотнинг 10 та нави ҳамда 10 хил экин (ош лавлаги, пиёз, укроп, кашнич, редиска, помидор, ширин қалампир, бақлажон) турлари уруғлари беғараз тарқатилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе