Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илм фақат баландпарвоз гапларда бўлмайди!

Илм фақат баландпарвоз гапларда бўлмайди!
Сарлавҳани бежиз шундай номламадик. Боиси, бугун Миллий марказда бўлиб ўтган “Докторантлар куни”да Миллий марказ бўлим бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Икром Қорабоев айтиб ўтган ушбу сўзлар кўпчилик изланувчиларни сергак торттирган бўлса, ажаб эмас. Бу ҳақда қуйида яна тўхталамиз. Бугун анъанага кўра “Докторантлар куни” доирасида тизимдаги иккита илмий муассасанинг докторантлари семинарига жалб қилинди. Тадбирда бевосита иштирок этган Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти докторантлари жамоасидан изланувчи Алишер Мурадуллаев “Ғозанинг юқори ҳароратга морфофизиологик ва биокимёвий кўрсаткичлари бардошли навларни яратиш” мавзусидаги изланишлари натижасини экспертлар ҳукмига ҳавола қилди. Қисқача айтганда, изланувчи ўз олдига ғўза тизимларининг морфофизиологик ва биокимёвий хусусиятлари асосида уларнинг юқори ҳароратга бардошлилигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда мослашувчан янги тизимларни нав даражасига етказишни мақсад қилган. Тақдимотдан англашиладики, тадқиқотчи мақсадни амалга ошириш учун анча изланган. Ҳар қалай, илмий изланиши давомида кузатувлари ва ҳисоб-китобларини икки энли қоғозга тушириб, устоз олимлар олдида маъруза қилди. Айрим камчиликлар айтилганда эса, ўзининг илмий қарашлари ва хулосаларини ҳимоя қилишга ўзида куч топа олди. Экспертлар тадқиқотда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тадқиқотчига тўғри йўналиш бериб, илмий ишдаги асосий мавзудан чалғитувчи, беҳуда вақт сарфланадиган, аммо баландпарвоз гаплар билан ифодаланган қўшимча вазифалардан воз кечишни маслаҳат беришди. Иккинчи тақдимотчи бўлган Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти 3-курс таянч докторанти Дилмурод Бекназаров “ Сидерат экинларининг тупроқ унумдорлиги ва ғўза, соя, мош экинларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларига таъсири” мавзусидаги илмий иши натижалари билан иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида сидерат экинлари (сидерат сифатида экилган дон ва дуккакли ўсимликлар) тупроқдаги органик модда миқдорини оширади, тузилишини яхшилайди ҳамда нам сақлаш қобилиятини кучайтиради. Ўтказилган кузатув ва таҳлилларга кўра, сидерат сифатида жорий қилинган экинлар – люпин, мош, дон жўхори ва бошқалар тупроқ унумдорлигини 15–20% га оширган. Бу эса, ўз навбатида, кейинги асосий экинлар – ғўза, соя ва мошнинг маҳсулдорлигида 10–25% ўсишга олиб келган. Докторант томонидан иқтисодий ҳисоб-китоблар орқали сидерат экинларини жорий этишнинг самарадорлиги ва иқтисодий фойдаси аниқланган. Бироқ тақдимотчи экспертларнинг мавзу юзасидан берган саволларига асосли жавоб беришга қийналди. Бу эса экспертларда тадқиқот давомида қўлга киритилган натижалар аниқ таҳлил қилинмаган деган қарашни уйғотди. Шундан сўнг устоз олимлар тақдимотчига илм мавҳумликни эмас, аксинча аниқ ҳисоб-китобни талаб қилишини таъкидлашди ва илмий ишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришди. Юқарида таъкидлаганимиздек, профессор Икром Қорабоев сўнгги пайтларда кўплаб докторантларнинг илмий ишида жимгимадор, баландпарвоз гаплар билан ёзилган, асосий мавзудан чалғитувчи вазифалар кўпайиб кетаётганига эътибор қаратиб, тадбир якунида илм фақат баландпарвоз гаплар бўлмаслигини яна бир бор таъкидлади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.