Илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги — янги вазифалар белгиланди

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Видео-конференс-алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда вазирлик тизимидаги мутасаддилар ва вазир ўринбосарлари, ҳудудлардаги илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
ℹЙиғилишда илмий-тадқиқот институтлари фаолияти самарадорлигини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий боғлиқликни кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида соҳадаги ишларни янада тизимлаштириш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланди. Жумладан, илмий-тадқиқот муассасаларидаги илмий ходимлар фаолиятини икки асосий йўналишга ажратиш — бир гуруҳни фундаментал илмий тадқиқотларга, иккинчи гуруҳни эса бевосита ишлаб чиқариш эҳтиёжларига қаратилган амалий изланишларга йўналтириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, хонадонбай лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича тизимли ҳисобот юритиш ҳамда илмий-тадқиқот институтлари ҳисобчиларининг касбий малакасини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида аниқ натижадорликка эришиш, илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм