Илм-фан ва амалиёт уйғунлиги: иссиқхоналарда қовун етиштиришда инновацион технологиялар

Мамлакатимизда мавсумдан қатъи назар, аҳолининг сифатли ва ширин полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида иссиқхоналарда қовун етиштириш бўйича инновацион технологиялар жорий этилмоқда.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида иссиқхона шароитига мос, ҳосилдор ва касалликларга чидамли янги қовун навлари ҳамда Ф1 дурагайларини яратиш устида изчил селексия ишлари олиб борилмоқда.
Бу ёндашув иссиқхоналардан самарали фойдаланиш, йил давомида сифатли ҳосил етказиб бериш ва умумий ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда.
Институтда жорий этилган замонавий агротехнологиялар ва амалий тадқиқотлар билан видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм