Ижрони таъминлашда шахсий масъулият – бош мезон

Ижро интизоми ҳар қандай ташкилот фаолиятининг самарадорлиги ва белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайдиган муҳим омилдир. Марказ раҳбари раислигида ўтган бугунги йиғилиш ҳам ижро интизоми масаласига бағишланди. Топшириқлар ижроси, Миллий марказ фаолиятининг устувор йўналишлари ҳамда таркибий бўлинмалар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.
Ижроси кечикаётган ҳар бир топшириқ танқидий муҳокама қилиниб, кечикиш сабаблари ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Кун тартибидан ўрин олган масалалар ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 269-сонли қарори ижроси доирасида вирус ва бактериялардан ҳоли, юқори авлодли картошка минитуганакларини тайёрлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, илмий-тадқиқот институтларида илмий фаолиятини такомиллаштириш, Сирдарё вилояти Агрохизматлар марказига 10 дона агродрон харид қилиш масаласини оҳирига етказиш борасидаги топшириқлар ижросини сифатли бажариш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида Миллий марказ раҳбари ижро интизомини таъминлашда Марказдаги раҳбар ходимлар ва барча даражадаги масъулларга шахсий масъулият-бош мезон эканлиги, тизимдаги илмий муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари билан тизимли иш олиб бориш зарурлигини қатъий таъкидлади. Зеро, қўлга киритилган натижа ҳар бир масъулнинг ўзига берилган вазифанинг сўзсиз, тезкор ва сифатли бажаришида акс этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе