Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ижро интизоми ва таҳлил йўналишида ўқув дастури бошланди

Ижро интизоми ва таҳлил йўналишида ўқув дастури бошланди
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларида йиғма ахборот, статистик таҳлил ҳамда ижро интизоми йўналишида фаолият юритувчи масъул ходимлар учун ўқув дастури бошланди. Уч кун давом этадиган ўқув дастурининг очилиш маросимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги котибияти бошлиғи Шамшод Эргашев ва иститут директори Рустам Низомов иштирок этиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали ташкил этишда йиғма ахборот, таҳлилий маълумотлар ва ижро интизомининг аҳамияти ҳақида тўхталдилар. Шунингдек, қарорлар ижросини самарали таъминлаш, таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва соҳадаги янгиликлардан хабардор бўлиб бориш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири экани таъкидланди. Ўқув дастурида иштирокчилар соҳада жорий этилаётган янгиликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг асосий мақсад ва вазифалари билан танишадилар. Шу билан бирга, инсонийлик, ахлоқ, ижодкорлик ва тасаввур (ҲЕКИ) ёндашувлари асосида шахсий ҳамда касбий ривожланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширадилар. 28 соатлик ўқув дастури доирасида йиғма ахборот ва статистик таҳлил, ижро интизомини таъминлаш, ҳужжатлар ижросини мониторинг қилиш ҳамда замонавий бошқарув усулларига бағишланган назарий ва амалий машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.