Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИКБА билан илмий-амалий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ИКБА билан илмий-амалий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Миллий марказ тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги халқаро маркази (ИКБА — Интернатионал Кентер фор Биосалине Агрикултуре) вакиллари навбатдаги ташрифини амалга оширди. Ташриф доирасида институт раҳбарияти ва илмий ходимлари билан учрашув ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг қурғоқчил ва шўрланган тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудуд шароитига мос экин турларини етиштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ИКБА мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон шароитида тажриба тариқасида етиштирилаётган айрим экин турлари намойиш этилиб, уларнинг ўсиш-ривожланиш хусусиятлари, ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослашуви юзасидан фикр алмашилди. Учрашув давомида қурғоқчил ва шўрланган ҳудудларда сувдан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришларига мос агротехнологияларни жорий этиш ҳамда истиқболли экин турларини кенгайтириш бўйича илмий-амалий ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.