ИКАРДА вакили билан учрашув

Бугун Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига халқаро ИКАРДА ташкилотининг Покистон давлатидаги раҳбари Муҳаммад Имтиаз ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмон институтнинг замонавий лаборатория жиҳозлари билан танишди. Шунингдек, Қарши туманидаги суғориладиган тажриба майдонида фермер хўжаликлари ва кластерлар вакиллари билан учрашди ҳамда улар иштирокида семинар ҳам ташкил этилди.
Семинарда Муҳаммад Имтиаз ЖДИТИ билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг таъкидлашича, лойиҳа кузги муддатда дуккакдошлар оиласига мансуб нўхат экинининг уруғчилик тизимини ривожлантириш, фермерлар даромадини ошириш ва ресурс тежамкор технологиялар асосида самарали ҳосил етиштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Тадбир якунида семинарда иштирок этган фермерларга нўхатнинг “Обод” нави супер элита авлодли уруғидан 100 кгдан тарқатилди.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок
| ЁуТубе