Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ҳурматли қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган азиз ёшлар!

Ҳурматли қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган азиз ёшлар!

Сизларни 30-июн — Ёшлар куни муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!

Бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини замонавий билимлар, илғор технологиялар ва инновацион ёндашувлар асосида ривожлантиришда сизнинг шижоатингиз, изланувчанлигингиз ва меҳнацеварлигингиз муҳим ўрин тутмоқда. Янги ғоялар, илм-фанга интилиш ва юрт равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз соҳанинг бугуни ва эртанги тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир.

Сизларга мустаҳкам соғлик, чексиз ғайрат, улкан марралар, илмий ва касбий фаолиятингизда юксак муваффақиятлар тилаймиз. Эзгу мақсадларингиз рўёбга чиқиб, Ватанимиз қишлоқ хўжалиги равнақига қўшаётган ҳиссангиз янада салмоқли бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин! Янги зафарлар, порлоқ истиқбол ва улкан ютуқлар доимо сизга ҳамроҳ бўлсин!

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси!

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.