Ҳудудлардан_хабарлар

#Бухоро_АКИС
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган “Бухоро Агрокластер" МЧЖ дала майдонларида Хитойдан келтирилган ғўза навларини етиштириш, касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш ишларини ташкил этиш бўйича дала-семинари ўтказилди.
Семинарда хорижий ғўза навларини БИО стимуляторлар билан баргидан озиқлантириш, ғўза майдонларида биринчи сув олиш, дала майдонларда ҳамда ғўзада кўп учрайдиган касалликлар ва зараркунандалар билан курашиш бўйича экспертлар тавсияси берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе