Ҳудудлардан_хабарлар

Жорий йилнинг 27-феврал куни Андижон вилояти агрохизматлар маркази, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида "Ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида, илмга асосланган ҳолда амалга ошириш" бўйича кенг қамровли кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда барча туманлардан ғаллачиликка ихтисослашган ф/х лари раҳбарлари иштирок этди. Семинар давомида "АРТИФЕХ АГРОЧЕМ" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, экинлар илдиз тизимини кучайтирувчи ҳамда тупроқ ва сувнинг пҲ даражасини мўтадиллаштирувчи "Радифех", зараркунандаларга қарши "Аерофех" ва "Маарс" каби маҳсулотлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Семинарлар якунида қатнашчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан илмий асосланган жавоблар берилди.
АКИС УЗБЕКИСТАН