Ҳудудлардан_хабарлар

Наманган вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари вилоят ҳоким ўринбосари тасдиқлаган ишчи гуруҳ ва белгиланган жадвал асосида вилоятнинг Тўрақўрғон туманида мониторинг ишларини олиб боришди.
Мониторинг давомида туманда ғалла экилган майдонлар кўздан кечирилди, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлаш, азотли ўғитлар бериш, шарбат усулида суғоришни ташкил қилиш, биостимуляторлар билан ишлов бериш борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек кимёвий препаратлар ва минерал ўғитлар захираси, штангали ва ОВХ пуркагичлар сони ва техник ҳолати кўздан кечирилди.
АКИС УЗБЕКИСТАН