Ҳудудлардан_хабарлар

Жорий йилнинг 27-феврал куни Бухоро вилояти Агрохизматлар маркази бошлиқ ўринбосари В.Савриев ҳамда вилоят ва туман ишчи гуруҳ вакиллари билан ҳамкорликда, Ромитан тумани Шўрча ҳудудида жойлашган “БСТ” кластерининг дала ер майдонларига бориб, 2023 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалигида бажариладиган ишлар юзасидан мониторинг олиб бордилар.
Ғалла майдонларини озиқлантириш, суғориш, бегона ўт ва ҳашаклардан тозалаш, дала атрофига маҳалий ўғит чиқариш, ток тут кўчатларини экиш, бегона ўтлардан тозалаш, боғ орасига сабзавот экиш учун ер тайёрлаш, суғориш каби агротехник тадбирлар бугунги кунда кластер томонидан бажариб келинмоқда.
Шунингдек, Кластер иш юритувчисига 2023-йилда қишлоқ хўжалиги махсулотларни етиштириш бўйича тегишли маслаҳат ва таклифлар бериб ўтилди.
Бухоро вилояти Агрохизматлар маркази.