Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳудудлардан_хабарлар

Ҳудудлардан_хабарлар
#Қашқадарё_АКИС Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Ҳосилдор замин” замонавий кўчатчилик таълим мажмуасида кўргазмали ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари иштирок этди. Семинарда вилоят Агрохизматлар маркази директори Ш.Сармонов ва академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба стансияси директори А.Ҳамидов сўзга чиқиб, йўқолиб бораётган иқлимга мос ҳосилдор турли хил навлардаги кўчатларни кўпайтириш, уларни кузги ва баҳорги, яъни куртакдан ҳамда ёриш усулида пайванд қилиш усуллари ва афзалликлари ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари иштирокчилар тажриба майдонида парваришланаётган иқлимга мос полиз ва донли экинлар билан танишишди. Кўргазмали ўқув семинари савол-жавобларга бой бўлди. Мутахассислар ўзаро фикр алмашиб, фаолияти давомида дуч келган саволларига жавоб олишди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.