Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҲУДУДЛАРДА "АҚЛЛИ" ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРУВИ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР БЎЛИБ ЎТАДИ

ҲУДУДЛАРДА "АҚЛЛИ" ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРУВИ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР БЎЛИБ ЎТАДИ
Бугун Миллий марказда Жанубий Кореянинг халқаро ДИКА ташкилоти олимлари меҳмон бўлди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Кореянинг халқаро ДИКА ташкилоти ҳамкорлигида Миллий марказ ҳузурида "Ақлли иссиқхона" ва "Мева сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази" ташкил этилиб, бу ерда иссиқхона хўжаликларини ташкил этган ёки ташкил этишни мақсад қилган мутахассисларининг малакаси оширилади. Келгусида ушбу марказ ресурс тежамкор, замонавий иссиқхоналар бошқаруви йўлга қўйилишига хизмат қилади. Аввалроқ, мазкур лойиҳалар доирасида ўзбекистонлик олимлар Корея тажрибасини ўрганиб қайтгани ҳақида ҳам хабар берган эдик. Лойиҳанинг навбатдаги дастурига мувофиқ кореялик олимлар энди Ўзбекистондаги фермер ва иссиқхона хўжаликлари эгаларини "Ақлли иссиқхона" бошқаруви ва маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш борасидаги билимларини оширади. Ўқув семинарлари декабр ойида Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида бўлиб ўтади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.