Ҳудудлар

#Қорақалпогистон
Жорий йилининг 6-июл куни Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Халқаро ИКАРДА ташкилоти билан биргаликда “Экинларни диверсификция қилишнинг потенциал вариантларини намойиш қилиш” мавзусида дала семинари ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Агрохизматлар маркази вакиллари ҳам иштирок этишди.
⏺Семинарни "ИКАРДА" ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Др. Рам Шарма очиб берди ва хамкорликда институтда амалга оширилаётган тадқиқотлар натижалари, ерларни микро элементлар билан бойитиш, асосий ва такрорий экин сифатида мошнинг эрта пишар навларини жойлаштири бўйича тавсиялар берди.
Шунингдек; Др. Рам Шарма ва Абдулла Файзуллаевлар ўз тажрибаларидан келиб чиқган ҳолда қурғоқчилик шароитларида ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда юқори даромадлар олиш бўйича фермер хўжаликлари раҳбар ходимларига маълумотлар бериб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.
Шундан сўнг, семинарнинг иккинчи ярми бевосита тажриба даласида давом эттирилиб, янги нав ва кўпайтирилаётган уруғликлар билан танишилди. Бу ерда соҳа вакиллари ўзаро савол-жавоб қилиб, фикр алмашди.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе