ҳисобдорлик
Биз қандай натижаларга эришяпмиз?
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида 2023 йилнинг 9 ойи давомида илмий-тадқиқот институтлари томонидан давлат дастурлари доирасида 81 та 42,3 млрд сўмлик лойиҳалар бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди. Амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича ғўзанинг 2 та, буғдойнинг 6 та янги нави ҳудудлар бўйича истиқболли деб топилди, ўрта толали ғўзанинг 12 та тизмалари эса дала назоратида текширишга тавсия этилди. Ўрта толали ғўзанинг 2 та янгидан яратилган навлари давлат реестрига киритилди, ингичка толали пахтанинг 3 та нави – “СП-1607”, “Термиз-202 ва Термиз-208” навлари Сурхондарё вилояти учун истиқболли деб топилди.
Батафсилhttps://www.akis.uz/uz/news/biz-qanday-natijalarga-erishyapmiz