Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган “Технология трансфери” халқаро ўқув дастурида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти вакили иштирок этмоқда

Шу кунларда Ҳиндистонда Техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури (ИТЕК) ҳамда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ИКРИСАТ халқаро илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган “Технология трансферини ўзлаштириш: ривожланаётган мамлакатлар учун глобал йўл” номли 20 кунлик халқаро ўқув курси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўқув дастурида дунёнинг турли давлатларидан соҳа мутахассислари ва олимлар иштирок этмоқда.
Ушбу ўқув курсида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Жавоҳир Мавлонов ҳам иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида институт вакиллари ИКРИСАТ томонидан геном технологиялари асосида, хусусан қисқартирилган селексия (спеед бреединг) усули билан яратилган бошоқли дон ва дуккакли экинларнинг янги навлари билан яқиндан танишмоқда.
Шунингдек, мазкур нав намуналарини Ўзбекистоннинг лалми ва суғориладиган майдонларига мослаштириш, уларни амалиётга жорий этиш ҳамда ИКРИСАТ институти билан илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе