Ҳашар

Маҳалла обод — юрт обод
Ушбу шиор остида юртимизда ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашарининг иккинчи куни ҳам кўтаринки кайфиятда бошланди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва тизимдаги илмий муассасалар жамоалари Марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент илмий тажриба стансияси ҳудудида ободонлаштириш ишларини бошлаб юбордилар. Атроф-чет қуруган хас-ҳашакдан тозаланиб саруста қилиняпти ва дарахтлар тупи оқланяпти.
Эътиборлиси, ҳашарда барча байромона кайфиятда. Раҳбарлар ҳам шахсий намуна кўрсатмоқда.
‼ Бу албатта ҳашарчиларни руҳлантириб, илмий муассасалар раҳбарларига мактаб бўлиши билан аҳамиятлидир.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе