Ҳар бир ходим ишга виждонан, тўғри ёндашсагина, ислоҳотларимиз самара беради

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, инвестиция кўрсаткичларининг жорий ҳолати ҳамда вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари фаолиятига алоқадор масалалар юзасидан кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Видео-конференс-алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда вазирлик раҳбарияти, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вазирлик департаменти ва бошқармалари мутасаддилари иштирок этди.
Дастлаб, йиғилиш кун тартибидан ўрин олган 2024-йил 1-ярим йиллиги учун белгиланган инвестиция дастури ижросининг жорий ҳолати, Буюк ипак йўлининг қишлоқ хўжалиги таълим ва тадқиқот, инновациялар Алянсининг пойтахтимизда ўтказиладиган 9 йиллик анжуманига тайёргарлик ишлари, ҳамда аграр соҳада кечиктириб бўлмайдиган бир қанча муҳим масалалар бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласига тўхталган вазир Иброҳим Абдураҳмонов, бу бўйича олиб борилаётган ишлар қониқарли эмаслиги, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш режаси 6 % ни ҳам ташкил этмаётганига эътибор қаратар экан, вазирлик бошқармалари бошлиқлари қуйи ташкилотлар билан самарали фаолият олиб бормаётганини танқид қилди. Жумладан кичик агрологистик марказлар ташкил этиш бўйича 65 млн АҚШ долларлик инвестиция маблағи учун шу пайтгача лойиҳалар ишлаб чиқилмаганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда Буюк ипак йўли қишлоқ хўжалиги таълим ва тадқиқот, инновациялар Алянсининг пойтахтимизда ўтказиладиган 9 йиллик анжуманига тайёргарлик ишлари ҳам кўриб чиқилиб, мазкур тадбирни юксак даражада ўтказиш учун масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилишни якунлар экан, вазир Иброҳим Абдураҳмонов, мана шу Она Ватанда яшар эканмиз мамлакатимиз тараққиёти учун ҳамма оғизбирлик асосида иш олиб бориши, мамлакат манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилиши лозимлигини айтиб ўтди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм