Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жанубий Кореянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор тажрибаларини ўрганиш, замонавий агротехнологияларни Ўзбекистон шароитида жорий этиш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Диёр Жураев Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.
Хизмат сафари давомида қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида фаолият юритувчи ташкилот ва хўжаликларнинг илғор тажрибаси ўрганилиб, келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар олиб борилди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе