Маълумки, юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб борилмоқда.
Ана шундай ҳамкор ташкилотлардан бири — Жанубий Кореянинг КОПИА (Кореа Програм он Интернатионал Агрикултуре) маркази ҳисобланади. Мазкур ташкилот Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази билан узоқ йиллардан буён яқин ҳамкорликда ишлаб келмоқда ва бир нечта амалий лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган.
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов КОПИА маркази раҳбари билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида томонлар амалга оширилаётган амалий ишларни муҳокама қилдилар, шунингдек, истиқболли режаларни келишиб олдилар.



