Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳамкорлик

Ҳамкорлик
Ғўзадаги генни аниқлаш тестининг арзон ва самарали усули Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-20 январ кунлари Ҳиндистон Республикаси Гужарат вилоятига ташрифи давомида эришилган келишувларга асосан Ўзбекистонда уруғчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи туманида “Натҳ Био-Генес КА” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси ташкил этилган. Қўшма корхонанинг асосий мақсади республикада юқори технологиялар асосида супер элита уруғ ишлаб чиқаришни ташкил этиш, жумладан, касаллик ва зараркунандаларга (кўсак қурти) чидамли, ҳосилдор ғўза навлари (Бт Коттон)ни кўпайтириш ва жорий этиш, шунингдек шоли, маккажўхори, сорго ва бошқа озуқа ем ва сабзавот экинларининг дурагай навларини экиш ва кўпайтиришдан иборат. Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги “Аҳмад Жума ўғли” фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонига гени ўзгартирилган ҳинд пахтасининг “НЕЧ-6” гибрид нави “Фусион ген Течнологй” экилди. Ушбу нав 2024 йил 18 апрелда экилган бўлиб, бугунги кунда ҳосилнинг ҳолати жуда яхши. Асосийси, ғўза майдонларида кўсак қурти учун ҳеч қандай кимёвий воситалар ишлатилмаган, шунингдек, фойдали ҳашаротлар билан ҳам зараркунандаларга қарши курашилмаган. Бу Ҳиндистондан келтирилган пахта нави кўсак қурти, иссиқлик ва сувсизлика чидамли эканлигидан далолатдир. Юқоридаги видеода генни аниқлаш тест жараёни билан танишишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 август куни ушбу фермер хўжалиги ғўза майдонида дала семинари ўтказилиши режалаштирилган. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.