Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҳамкорлик

ҳамкорлик
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтига хорижий стажировка ўташ учун келган Хитой Халқ Республикасининг Шандонг Фанлар академияси тасарруфидаги Экология институтининг илмий ходимлари институтдаги “Миллий Генбанк”, “Микровиночилик” ҳамда “Ўсимликлар биотехнологияси” лабораториялари фаолияти ҳамда дала тажриба майдончаларида олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишишди. Хорижий меҳмонларга институтда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг хорижий меҳмонлар иштирокида “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш тажриба ва истиқболлар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар тренингда хорижий меҳмонлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.