Халқаро ҳамкорлик

Қулупнай етиштиришда Жанубий Корея тажрибаси
Сабзавот, полиз экинлар ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида Жанубий Кореянинг ДИКА ташкилоти мутахассислари Юнг Сеок-Кее, Канг Дои-сунг ва семинар модератори Ким Жоҳан томонидан институт илмий ходимлари, таянч докторантлар, ёш тадқиқотчилар ва мутахассислар учун семинар ташкил этилди.
Мақсад, Ўзбекистонда қулупнай етиштиришда Жанубий Кореянинг замонавий, илғор ва кўп йиллик тажрибалари ўрганиш ва келгусида илмий-тадқиқот ишларида қўллаш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш.
Семинарда Кореялик мутахассислар қулупнай кўчатини етиштириш, экиш, озиқлантириш, суғориш, ўсимликни кассаллик ва зараркунандалардан самарали ҳимоя қилиш, пишиб етилган ҳосилни териб олиш бўйича кўплаб қизиқарли маълумотларни тақдимот ва амалий машғулот сифатида тушунтириб бердилар.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz