Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҳамкорлик

ҳамкорлик
Лалми деҳқончилик илмини ривожлантиришда ҳамкорлик Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Қозоғистон Республикасининг Красноводопад қишлоқ хўжалиги илмий-тажриба стансияси ўртасида илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ҳамкорликнинг асосий мақсади — қурғоқчил минтақаларда илмий изланишларни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва инновацион ишланмаларни татбиқ этишдан иборат. Шу муносабат билан томонлар ўртасида меморандум имзоланди. Унга кўра, ҳамкорликда лалми минтақаларда бошоқли, дуккакли дон, ем-хашак ва мойли экинларнинг янги нав намуналари синовдан ўтказилади, қишлоқ хўжалиги бўйича қўшма тадқиқотлар амалга оширилади ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида ишлар олиб борилади. Шунингдек, Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ва Красноводопад қишлоқ хўжалиги илмий-тажриба стансияси томонидан яратилган навларни икки давлатнинг нам ва ярим нам ҳудудларида экологик нав синовларини ўтказиш бўйича келишувга ҳам эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.