Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳамкорлик

Ҳамкорлик
Бугун, Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Жанубий Корея Республикасининг хусусий уруғчиликка ихтисослашган ГСБИО компанияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди. Мазкур компания 2008-йилдан буён картошка уруғчилиги йўналишида ишлаб келади. Бизга маълумки, Ўзбекистон бир йилда 255 тонна картошка уруғини импорт қилади. Мамлакатимиз деҳқон хўжаликларини сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида мазкур хорижий компания давлат-хусусий шерикчилиги асосида дунёга машхур картошка микротуганакларини кўпайтириш таклифини маълум қилди. Жанубий Корея томони бунда Санта, Пикассо, Новаки, Чубек ва Сумми навли картошка туганакларини Республикамизга лицензияга эга ҳолда олиб кириб Ин-витро шароитида кўпайтириб беради. Бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш, иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича грант лоҳиялар амалга оширилиши айтиб ўтилди. Бизни кузатишда давом этинг. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.