Ҳамкорлик

Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Япониянинг ЖАПАН КОНСЕРВАТИОН ЭНГИНЕЕРС & КО.ЛТД компанияси вакилларини қабул қилди. Компания менежери Ёшида Казиё
япониялик олимлар томонидан яратилган ФУЖИМИН препарати ҳақида маълумот бериб, ҳамкорлик таклифини илгари сурди.
Ёшида Казиё препаратнинг яратилиши, унинг афзалликлари, қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланишига таъсири тўғрисида батафсил маълумот берди. Энг асосийси, препарат ерларнинг шўрини камайтиришга, шўрланган майдонларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишини яхшилаб, ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Бу препарат Самарқанд, Хоразм, Фарғона вилоятларидаги шахсий томорқа майдонларида тажрибадан ўтказилган бўлиб, ижобий натижа берганини маълум қилди.
Бизни кузатишда давом этинг.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ