Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ҳамкорлик

Ҳамкорлик
Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Хитой Халқ Республикасининг Гуанси провинсияси ҳокимияти вакили ва тадбиркорларидан иборат делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон-Хитой савдо алоқаларини яхшиланиши мамлакатимиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эхспортини ҳам сезиларли даражага оширди. Хусусан Ўзбекистоннинг олхўриси Хитойда севиб истеъмол қилинишини меҳмонлар таъкидлади. Хитойлик тадбиркорлар олхўри экспортини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон билан мева-сабзавотчилик йўналишида ҳамкорлик қилиш таклифи билан келди. Шунингдек, пахта уруғчилик йўналишида ҳам алоқаларни йўлга қўйиш фикри илгари сурилди. Учрашув сўнггида Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ташкилот илмий йўналишда ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.