Ҳамкорлик

Тожикистон қишлоқ хўжалиги ходимлари Агрохизматлар маркази фаолияти билан танишдилар
Шу кунларда Бирлашган Миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Тожикистондаги ваколатхонаси томонидан Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда ҳудудий ташкилотлар ва илмий муассасаларнинг масъул ходимлари, ФАОнинг ушбу мамлакатдаги ваколатхонаси вакилларидан иборат делегация юртимизда бўлиб турибди.
Яқиндагина Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида Ўзбекистон Агрохизматлар марказининг филлиали ташкил қилиниб, зарур воситалар билан таъминланган эди.
Миллий марказ директори Ш. Отажонов делегация аъзоларини ташриф билан қутлаб, аграр соҳа илм-фанини ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиши минтақада соҳани юқори даражага олиб чиқиши ҳақида таъкидлаб, яқиндан танишиш учун Агрохизматлар кўрсатиш марказига кичик саёҳат уюштиришни таклиф қилди.
БАТАФСИЛ