Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҳамкорлик

ҳамкорлик
Боғдорчилик йўналишида дунёга таниқли компания Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда Бугун Миллий марказ директори Ш. Отажонов Испаниянинг “Виверос Верон” компанияси менежери Мария Малгаресни қабул қилди. Мулоқот аввалида Ш. Отажонов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида меҳмонларга маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон аграр соҳасининг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида хориж тажрибасини ўзлаштириш, экин турлари коллексиясини бойитиш мақсадида дунёнинг энг нуфузли илмий муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилганини ҳам таъкидлади. ⏸ “Виверос Верон” компанияси менежери Мария Малгарес учрашувдан кўзланган мақсадни баён этар экан, Ўзбекистонда боғдорчилик соҳасини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ўзи бошқараётган компаниянинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Маълум қилинишича, ушбу компания боғдорчилик йўналишида 100 йиллик тарих ва тажрибага эга. Шу боис боғдорчиликни ривожлантиришда дунёнинг кўплаб давлатларида ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда. – Биз мижозларимизга уларнинг лойиҳасини муваффақиятли ривожлантириш учун зарур бўлган ҳар бир босқичда ҳамроҳлик қиламиз. Сифатли кўчат, ҳосилдор боғ ва харидоргир маҳсулот етиштириш команиямизнинг асосий мақсади, – деди Мария Малгарес. Учрашув ишчан кайфиятда ўтди. Томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди. Мақсад ва муддаолар тўлиқ англашилгач, Миллий марказ раҳбари Ш. Отажонов ташкилот илмий йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг: WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.