ҳамкорлик

Ўзбекистон – Венгрия: ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва венгриялик олимлар қишлоқ хўжалиги илмини ривожлантиришда изчил ҳамкорлик қилмоқда. Ҳамкорлик натижасида эришалаётган натижалар ҳам бор. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети профессори Жолт Полгар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда таъкидланди.
Учрашувда истиқболда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Учрашувдан сўнг профессор Жолт Полгар Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий марказига ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, илмий муассаса олимлари фаолияти билан яқиндан танишди.
© Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази биносида жойлашган Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий марказининг “ин-витро” лабораториясида “Демон”, “Ботонд”, “Балатони Розса”, “Балатони Сарга”, “Wҳите Ладй” навларининг “ин-витро” ўсимлиги кўпайтирилиб, ўстирилмоқда.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти иссиқхона комплексида картошка уруғлигини етиштириш учун Венгрия навларининг мини туганаклари торфли қутиларда экиб етиштирилмоқда.
2024 йил май ойининг учинчи 10 кунлигидан бошлаб Венгрия селексиясига оид картошка навларининг мини туганаклари Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Зомин туманидаги тажриба стансиясида экиб кўпайтириш учун уруғлари ундиришга қуйилган.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе