Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида амалга оширилаётган “Гуарнинг мослашув ва селексион имкониятларини очиб бериш орқали унинг экин майдонини глобал иқлим ўзгариши шароитида кенгайтириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида гуар (Кямопсис тетрагонолоба Л.) ўсимлигининг физиологик хусусиятларини баҳолаш бўйича замонавий тадқиқотлар олиб борилмоқда.



