Ғўзанинг С-6580 навининг қисқача тавсифи

▫ўсув даври 105-110 кун;
▫ўсимлик бўйи 90-120см;
▫ҳосилдорлиги 44-56 ср/га;
▫бир дона кўсакдаги вазни 5,8-6,1 г;
▫1000 дона чигит вазни 108-110 г.
Агротехникаси:
кўчат қалинлиги унумдор тупроқ шароитида 85-90 минг/га, унумдорлиги паст ерларда 10 минг тупга ошириш мумкин.
озиқлантириш соф ҳолда ўртача
азот 250 кг/га
фосфор 175 кг/га
калий 125 кг/га меъёрида берилади.
нав тезпишар бўлганлиги учун биринчи озиқлантириш ва суғоришни эрта муддатларда амалга ошириш зарур.
чилпишни (чеканка) 14-15 ҳосил шохида амалга ошириш тавсия этилади.
Навнинг устунлик томонлари:
тезпишар, юқори ҳосилдор, тола сифати юқори ҳамда фузариоз ва вертисиллёз вилт касалликларига ҳамда юқори ҳароратга бардошли нав.
ҳосил элементларини юқори суръатда тўплаши ва кўсакларни эрта муддатларда очилиши эвазига 25-сентябр муддатигача ҳосилни 80-90% ни йиғиштириб олиш имкониятини беради.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ