Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ғозада дефоляция тадбирлари – сифатли ҳосил учун муҳим омил

Ғозада дефоляция тадбирлари – сифатли ҳосил учун муҳим омил
Шу кунларда мамлакатимиз далаларида ғоза пишиб етилмоқда. Олдимизда турган энг муҳим вазифа эса — барча меҳнат самараси бўлган пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишдир. Бу жараёнда ғоза баргларини сунъий тўктириш, яъни дефоляция тадбирларини тез ва самарали ўтказиш катта аҳамиятга эга. Чунки дефоляция ўз вақтида амалга оширилса, терим жараёни енгиллашади, ҳосил сифати ва йиғим-терим суръати ошади. Айни мақсадда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги тегишли илмий муассасалар олимлари – жумладан, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ҳамда Республика агрохизматлар (АКИС) маркази мутахассислари юртимизнинг барча ҳудудларида фаол иш олиб бормоқдалар. Олим ва мутахассислар агрокластерлар ҳамда фермер хўжаликлари ғоза майдонларида амалий тавсия ва маслаҳатлар бермоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида дефоляция тадбирлари уюшқоқлик ва юқори сифатда ўтказилиши пахта ҳосили ўз вақтида ва йўқотишсиз йиғиб олинишини таъминлайди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.