Ғўза парваришидан — ғалла етиштиришгача

Ўтган ҳафтада Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ташкил этилган маърифат соатида ғўза парваришидаги 8 та муҳим қонуният ҳақида сўз юритилган бўлса, бугунги маърифат соати эндиликда ғалла парваришида қўлланиладиган янгича “Ғалла парваришида муҳим 8 та қонун” мавзуси бўлди.
Унда Миллий марказ жамоаси ҳамда тизимидаги барча илмий муассасалар вакиллари иштирок этди.
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Зиёдуллаев айни мавзуда ғалла экинларини парваришлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим қонуниятлар, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар ҳамда агротехник тадбирларни илмий асосда ташкил этиш масалалари, ғалла етиштиришда илмий ёндашувларга амал қилиш, замонавий агротехнологияларни қўллаш, мавжуд илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашнинг аҳамияти ҳақида тақдимот қилди.
Ташкил этилаётган маърифат соати қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий билимларни кенг тарғиб этиш, ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе